Коммунал тўловларни тўлаш масаласи доимо долзарб бўлиб қолади. Бироқ, қулайлик ва енгиллик яратиш масаласи — айниқса технология, электрон тўловлар ва нақд пулсиз тўловлар ҳаётимизга кириб бориши билан тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.
Тўлов ташкилотларига ишониш керакми ва энг муҳими, нима учун? Жавоб тариқасида Payme тўлов хизматини мисол қилиб келтирайлик.
2018 йилдан бошлаб барча электрон квитанциялар қоғоз квитанцияларга тенглаштирилди ва барча коммунал хизматлар ягона тўлов тизимига киритилди. Шундай қилиб, тўлов хизмати орқали уй учун коммунал тўловларни амалга оширгандан сўнг, сиз квитанцияни сақлаб қўйишингиз (ёки уни сақламаслигингиз — мисол учун Payme'да барча квитанциялар автоматик равишда иловада сақланиб қолади) ва агар зарурият туғилса, уни тўловингиз далили сифатида тақдим этишингиз мумкин.
Payme республика билан тузилган бош шартнома асосида ишлаган ҳолда коммунал хизмат кўрсатувчи етказиб берувчиларни бевосита бир ерга жамлади. Етказиб берувчилар томонидан шахсий ҳисобварақлар, шахсий ҳисобвараққа боғланган манзил, шунингдек баланс ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади. Буларнинг барчаси хавфсиз канал орқали реал вақт режимида кўрсатилади. Payme орқали амалга оширилган барча коммунал тўловлар хизмат кўрсатувчи етказиб берувчиларга, фойдаланувчилардан фоизлар ёки комиссиялар олинмай етиб боради:

- сиз етказиб берувчининг маълумотлар базасида бор бўлган шахсий ҳисобварағингизни киритасиз, бунинг ёрдамида сиз ШҲ рақамидан келадиган маълумотларни, жумладан, манзил, баланс, минтақа, тўлов тури ва бошқаларни кўришингиз мумкин:
- тўлов суммасини киритинг;
- «тўлаш» тугмасини босинг — маблағлар шахсий ҳисобварағингизга ўтади.
Payme иловасида баланс ва бошқа маълумотлар етказиб берувчилар томонидан узатилади ва қабул қилингандек кўрсатилади. Баъзида баланс нотўғри кўрсатади, бунинг сабаби нимада? Агар сиз тўловнинг ўзига қўйиб, «Тафсилотлар» тугмасини боссангиз, кейинроқ асосий экранда кўрсатиладиган жорий балансни кўришингиз мумкин. Ушбу муаммо етказиб берувчи хизматларига катта юкланиш туфайли юзага келади, бунинг натижасида баланс маълумотлари иловада вақтинча сақланади ва сўров етказиб берувчи томонидан тасдиқланганидан кейин бир мунча вақт ўтгач янгиланади.












