Жамият | 19:27 / 22.06.2022
10779
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ўнга яқин шеърий ва насрий асарлар муаллифи, таниқли жамоат ва маданият арбоби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Аҳмаджон Тошхўжаев 1952 йилнинг 15 мартида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. Тошкент Давлат университетини тамомлаган. У Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида турли лавозимларда фаолият юритган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш