Ўзбекистон | 13:12 / 28.06.2022
13398
1 дақиқада ўқилади

Айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин

Айрим давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, агентлик томонидан давлат хизматчилари иш режими бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласи тадқиқ қилинмоқда. Хорижий, амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ўрганилмоқда. 

Ушбу сўровномада ҳам иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўровнома аноним характерга эга, унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид