Ўзбекистон | 10:26 / 30.06.2022
15656
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 июл куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Жума куни айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 1 июл куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ, баъзи жойларда 45 даража иссиққача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид