Ўзбекистон | 21:46 / 01.07.2022
36152
2 дақиқада ўқилади

Конституция янгиланиши билан Қорақалпоғистон учун ҳуқуқий жиҳатдан нима ўзгаради?

Ҳеч нарса ўзгармайди.

Фото: Kun.uz

Амалий томондан Қорақалпоғистоннинг республика сифатидаги барча алоҳида ҳуқуқлари сақланиб қолмоқда. Бу борада нохолис фикр айтишдан олдин бир ўйлайлик. Аслида бу ўзгаришлар билан жуда катта кафолатларга эга бўлмоқда.

Қорақалпоғистоннинг ўзининг парламенти – Жўқорғи Кенгеси сақланиб қолмоқда, республика мақоми ўзгармаяпти, ўз ҳудуди, Вазирлар кенгаши, тили, давлат герби, байроғи, Конституцияси, парламенти ва бошқа ваколатлари сақланиб қолмоқда.

Факт нуқтайи назаридан гапирадиган бўлсак, Қорақалпоғистоннинг бирор-бир ҳуқуқи ёки имкониятлари амалда чекланмаяпти.

Фақатгина «атама» чиқариб ташланмоқда, Қорақалпоғистон Республикасига эса барча ҳуқуқлар, ваколатлар ва эркинликлар кафолатланмоқда.

Бундан ташқари, киритилаётган ўзгартиришлар билан Қорақалпоғистонга янги имкониятлар, устуворликлар ва кафолатлар тақдим этилмоқда. Қорақалпоғистоннинг олий мансабдор шахси деган қоида киритилмоқда. Бунақа норма ҳеч қачон бўлмаган. Бу реал давлатчиликнинг белгиси.

Ёки Оролбўйи масаласи Конституция даражасида белгиланиши ҳеч қачон тарихимизда бўлмаган.

Хусусан, ўзгартиришлар Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, инновацион жиҳатдан ҳар томонлама ривожланиши учун зарур молиявий, моддий, ташкилий-техник ва бошқа шарт-шароитларни яратиш кафолатларини беради.

Сайфиддин Жураев,
сиёсий фанлар доктори

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид