Иқтисодиёт | 17:22 / 04.07.2022
17305
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Доллар курси яна 10 800 сўмлик нуқтага яқинлашмоқда.

Марказий банк 5 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 13,41 сўмга арзонлаб, 10 836,69 сўм этиб белгиланди, 1 евро 29,19 сўмга пасайди ва 11 315,46 сўмга тенг бўлди.

1 рубл 2,41 сўмга арзонлаб, 196,58 сўмга тенг бўлди.

Ўтган ҳафта охирида долларнинг расмий курси 15,84 сўмга арзонлаб, 10 850,10 сўм этиб белгиланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид