Ёлғон ахборотларга алданиб қолманг!
Мамлакатимизда, “Инсон қадри учун” ғоясини амалда таъминлашга, давлатимизни янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари ва халқ ўртасида ўзаро ишончга асосланган самарали ҳамкорлик яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашга қаратилган Конституциявий ислоҳотлар муҳокамаси жараёнида, Қорақалпоғистонда рўй берган ташвишли воқеаларни аҳолимиз хавотир ва изтироб билан қабул қилди.
Содир бўлган воқеалар ва бузғунчилик ҳаракатларида айрим ёшлар иштирок этишининг асосий сабаби, бу жараёнда ёлғон ахборотларни тарқатишнинг замонавий технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланилганидир. Айрим сиёсатчилар ва мутахассислар буни гибрид уруши, айримлари ахборот билан таъсир этиш, бир гуруҳи рангли инқилоб деган номлар билан аташади. Номлари турлича бўлишига қарамай, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, аҳоли ўртасида ғоявий қарама-қаршиликни, бир-бировига нисбатан душманлик ҳиссини келтириб чиқариш орқали жамиятни пароканда қилиш, олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборатлигини кузатдик.
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Қорақалпоғистонда катта ишлар бошланган, бу ишларнинг давом этишига барча шароитлар ва имкониятлар бор, бу жараёнга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳаракатлар учун қонун доирасида жавоб берилади. Лекин бузғунчилар ва уларнинг ташкилотчилари Ўзбекистон давлатининг бундай ҳаракатларга муросасизлигини билишса ҳам, янги шароитда бир синаб кўришга ҳаракат қилишди. Бироқ бир нарсада хато қилишди, бизнинг давлат кўрганлигимизни, бундай иғвогарлик ва жиноятчиликни таг-томири билан йўқотишга кучимиз ва қурбимиз етарли эканлигини ҳисобга олмаганлар. Шунингдек, улар Ўзбек ва Қорақалпоқ халқини ажратиб бўлмаслигини, улар ўртасига ҳеч қачон рахна сола олмасликларини билишмаган ва бу яққол кўриниб қолди. Энг асосийси, раҳбарият жуда катта тезликда тегишли чораларни кўриб, давлат тўнтариши учун қилинаётган ҳаракатларнинг қонун асосида олдини олди. Муҳими, ҳамма давлатимизнинг ҳар қандай шароитда ҳудудий яхлитликни, барқарорликни сақлаш қобилиятига эга эканлигини ҳис қилди.
Бўлаётган воқеаларга фикр билдириш, ўз мулоҳазаларини илгари суриш табиий ҳол, лекин ахлоқий жиҳатдан ҳам, профессионал жиҳатдан ҳам, қуйидаги жиҳатга эътибор бериш керак, деб ўйлайман. Яъни эҳтиросларга берилмасдан, халқ, инсон ва давлат, миллий манфаатлардан келиб чиқиб баҳо бериш керак. Гап шундаки, профессионал билимга ва ватанпарварлик ҳиссига эга бўлмасангиз, дунёда ҳукмрон бўлган ҳозирги қалтис ва ўта мураккаб бир шароитда сизнинг айтган фикрингиз, илгари сураётган ғоянгиз салбий ҳаракатлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Жўраев С.А,
сиёсий фанлар доктори, профессор
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024