Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўп йиллик дарахтлар ва буталар жойлашган ерларни “E-auksion” электрон-онлайн тизими орқали савдога чиқариш тақиқланади
Бу ҳақда regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида белгилаб қўйилган.
Қарор лойиҳасида Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш ишларини жадаллаштириш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Жумладан
- Тошкент шаҳрида дарахтзор, бутазорлар ва яшил майдонларни кенгайтириш, яшил майдонларни суғориш тизимида замонавий сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда дунёнинг етакчи яшил шаҳарларидан бирига айлантириш;
- Тошкент шаҳри атрофида яшил ўрмонзор ва дарахтзорлар ташкил этиш орқали “Яшил белбоғ” лойиҳасини амалга ошириш;
Шунингдек, қарорда яшил зоналарда ҳамда шаҳардан оқиб ўтаётган канал ва анҳорларда биохилмахилликни таъминлаш, ҳавонинг ифлосланиш даражасини мунтазам мониторинг қилиб бориш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва чиқинди сувларни тозалаш ишларини амалга оширишга эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қарор лойиҳасида:
- 2022 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида кўп йиллик дарахтлар ва буталар жойлашган бўш ер майдонларини “E-auksion” электрон-онлайн тизими орқали савдога чиқаришни тақиқлаш;
- Тошкент шаҳрида каналлар ва сув объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини бажаришда буюртмачи вазифасини бажаришни – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига юклаш белгиланган.
Қарорда “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси доирасида бажариладиган ишлар учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилиши белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
08:50 / 23.08.2023
Жиззахдаги қурилиши тугалланмаган 4 та бино 18 ойга бўлиб тўлаш шарти билан сотувга қўйилди
11:11 / 21.07.2023
Янги Тошкентдаги ер участкалари E-auksion орқали сотилади
11:57 / 23.06.2023
Жиззах вилоятидаги қурилиши тугалланмаган 4 та бино сотувга қўйилди
18:55 / 08.12.2022