Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тиббиёт ОТМда қанча имтиёзли квота ажратилгани очиқланди
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли квота ажратилгани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Абитуриентларни қабул қилиш умумий сонига нисбатан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS-болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, васийликка, ҳомийликка ёки оилада тарбияга олинган (25 ёшга тўлмаган) етим болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимида тасдиқланди.
Қайд этилишича, мазкур тоифага кирувчи абитуриентлар учун республика бўйича жами 1 809 та квота ажратилган бўлса, уларнинг 1 230 таси кундузги, 446 таси сиртқи, 99 таси кечки, 34 таси масофавий таълим йўналишларига оид.
Тиббиёт йўналишидаги 11 та олий таълим муассасасида ҳам ушбу тоифа учун имтиёзлар кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026
Президент ректорларни огоҳлантирди
12:40 / 24.02.2026