Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этди
Собиқ вилоят ҳокими 77 ёшда бўлган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг илк ҳокими Темир Хидиров вафот этган.
1945 йил Қарши туманида туғилган Темур Хидиров Қашқадарё вилоятининг илк ҳокими ҳисобланади. У Қашқадарёга 1992 йил 27 январдан 1995 йил 29 ноябрга қадар 3 йил-у 10 ой 2 кун раҳбарлик қилган.
Т.Хидиров совет даврида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Қашқадарё вилояти сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон компартияси ҳузуридаги сув хўжалиги сектори раҳбари лавозимларида фаолият олиб борган.