Евроиттифоқ Боку билан 5 йил ичида Озарбойжондан газ импортини икки баравар оширишга келишиб олди
Брюссел Бокуни газ таъминоти хавфсизлигини таъминлашда энг муҳим ҳамкор деб биляпти. Еврокомиссия раҳбари фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, ЕИ бир неча йил ичида Озарбойжондан газ импорти ҳажмини икки баробарга ошириш ниятида.
Европа иттифоқи Россия етказиб бераётган газ ўрнига Озарбойжондан газ импортини икки баробарга ошириш ниятида.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 18 июль, душанба куни Бокуга ташрифи чоғида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан беш йил ичида газни жанубий газ йўлаги орқали етказиб бериш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Газ йўлаги 2027 йилдан бошлаб икки баравар кенгаяди, Европага ҳар йили камида 20 миллиард кубометр ёнилғи етказиб берилиши керак.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, ҳозир Озарбойжондан йилига 8,1 миллиард кубометр газ етказиб берилмоқда, келаси йили бу кўрсаткич 12 миллиардга етиши керак, бу «Россия гази етказиб берилишининг қисқаришини қоплашга ёрдам беради».
Европа комиссияси раҳбарининг айтишича, декларация Озарбойжон билан «энергетика соҳасидаги ҳамкорликда янги саҳифа» очади. Ҳужжатни имзолашдан бироз олдин у Twitter’да шундай деб ёзди: «Европа иттифоқи янада ишончли энергия ташувчиларга мурожаат қилмоқда».
Унинг сўзларига кўра, Боку «бизнинг таъминот хавфсизлигимизни таъминлаш ва иқлим нейтраллигимиз йўлида» ЕИнинг энг муҳим ҳамкорига айланади.
Меморандум газ етказиб беришдан ташқари қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ҳам яқин ҳамкорликни назарда тутади. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Озарбойжон бу соҳада, айниқса, денгизда шамол энергияси ва «яшил» водород соҳасида «катта салоҳиятга» эга. Озарбойжон қазиб олинадиган ёнилғи етказиб берувчидан қайта тикланадиган энергия бўйича ҳамкорга айланади. Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида икки томон ҳам тез орада тузиладиган келишув устида ишламоқда.
Бир неча кун аввал Еврокомиссия Европа иттифоқи мамлакатларига Боку билан шартнома тузишни таклиф қилган эди, бу Озарбойжон томонидан газ қазиб олишни кенгайтириш ва Россия энергия ташувчиларига қарамликни камайтириш мақсадида қувурлар тармоғини кенгайтиришни назарда тутади.
2021 йилда Европа давлатлари Трансадриатик газ қувури (Жанубий газ йўлаги қувурлари тармоғининг сегменти) орқали 8 миллиард кубометрдан ортиқ Озарбойжон газини олди.
Мавзуга оид
14:26
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024