Ўзбекистон | 07:44 / 20.07.2022
1536
2 дақиқада ўқилади

Адлия органлари соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларига 13,7 млрд сўм ундириб берди

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 78 182 та мурожаат келиб тушган.

Фото: Kun.uz

Адлия органлари томонидан соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларига 13,7 млрд сўм (иш ҳақи, устама ва бошқа тўловлар) ундириб берилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Адлия вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 78 182 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 43 764 таси қаноатлантирилган, 23 576 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 6 321 таси кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 392 таси кўрмасдан қолдирилган, 51 таси рад этилган, 4 078 таси кўриб чиқилмоқда.

Вазирлик ва унинг тизимига ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларни уларда келтирилган масалалар кесимида таҳлил қилинган.

Унда, уларнинг аксарияти уй-жой билан таъминлаш, уй-жой бузилиши ва бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, ерга доир қонун ҳужжатларига оид, тадбиркорлик, пенсия, моддий ёрдам, нафақа масалалари, меҳнат низолари, иш ҳақи, нотариат соҳасига оид, суд, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари хатти-ҳаракатидан норозилиги, адвокатура фаолиятига оид, бола пули каби муаммоли масалаларни ташкил қилади.

Мавзуга оид