Иқтисодиёт | 18:10 / 22.07.2022
24963
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар расмий курси беш кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

Марказий банк 25 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. 

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 20,13 сўмга қимматлаб, 10 919,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубл курси ҳам кўтарилди, евро эса пасайди.

21 июл куни Ўзбекистонда доллар расмий курси қаторасига бешинчи бор тушиб, 10 900 сўмдан пастга тушганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид