Ўзбекистон | 15:18 / 22.07.2022
4141
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида поездлар ҳаракати тезлигига чеклов жорий этилди

Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабаб жорий йил 22 июль куни метро ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли темирйўллари ва улар пўлат қисмлари ҳарорати жуда юқори бўлиб, 65 даража иссиққа етди. 

Фото: Kun.uz

“Тошкент метрополитени” хабарига кўра, поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ерустида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги соат 14:00 дан 18:00 га қадар 25 км/соатгача туширилди.

Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналиши ерости йўли қисмида (“Олмазор” - “Буюк ипак йўли”) поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Темирйўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра рельслар ҳарорати 55 даража иссиқдан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, рельслар ҳарорати 60 даража иссиқ бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, 65 даража иссиқда – 25 км/соатдан ошмаслиги, 70 даража иссиқда эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.

Мавзуга оид