Иқтисодиёт | 08:38 / 26.07.2022
18539
2 дақиқада ўқилади

6 ойда индивидуал солиқ имтиёзлари миқдори 144 млрд сўмни, юридик шахсларга 24 трлн сўмни ташкил этди

Индивидуал солиқ имтиёзлари тенг рақобатга ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

Фото: Kun.uz

Кейинги йилларда индивидуал хусусиятга эга бўлган солиқ имтиёзларини чеклашга қаратилган бир қатор нормалар белгиланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, солиқ имтиёзлари индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас.

Солиқ кодекси 75-моддага кўра, маъмурий ислоҳотлар концепциясида хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чеклов чораларини белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта ташкил этиш, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш кўрсатилган.

Билдирилишича, 2021 йилда индивидуал хусусиятга эга бўлган 15 та ҳужжат бўйича жами 316,2 млрд сўмлик, 2022 йил дастлабки 6 ойи давомида эса 10 та ҳужжат бўйича жами 144,8 млрд сўмлик солиқ имтиёзи қўлланилган.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни доимий таҳлил қилиб бориш устида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ҳар бир солиқ имтиёзи ҳисобини юритиш ва муддатларини назорат қилиш имкониятини берувчи E-imtiyoz ААТ ишга туширилган. Корхона (СТИР)га, ҚҚС бўйича ЭҲФда ҳамда онлайн-НКМ чекларини шакллантиришда акс этувчи МХИКлар (50 мингдан зиёд) орқали автоматик равишда фойдаланилган имтиёзлар таҳлил қилинади.

Маълумотларга кўра, юридик шахслар томонидан 2021 йилда 43,4 трлн сўмдан, 2022 йил биринчи ярим йиллигида 24,6 трлн сўмдан зиёд солиқ имтиёзларидан фойдаланилган.

Мавзуга оид