Ўзбекистон | 11:02 / 27.07.2022
5192
2 дақиқада ўқилади
6 ойда қайси ҳудудларда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди
6 ойда 24 572 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 24 572 та никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашиш сони – 1,4 промиллени ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (2950 та) ва Самарқанд вилоятида (2569 та) қайд этилган бўлса, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашиш сони бўйича Тошкент шаҳри (2,1 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқори экани кузатилди.
Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони:
- Қорақалпоғистон Р. – 1056 та;
- Андижон вилояти – 2532 та;
- Бухоро вилояти – 1405 та;
- Жиззах вилояти – 827 та;
- Қашқадарё вилояти – 2006 та;
- Навоий вилояти – 720 та;
- Наманган вилояти – 2183 та;
- Самарқанд вилояти – 2569 та;
- Сурхондарё вилояти – 1348 та;
- Сирдарё вилояти – 888 та;
- Тошкент вилояти – 2535 та;
- Фарғона вилояти – 2527 та;
- Хоразм вилояти – 1026 та;
- Тошкент шаҳри – 2950 та.
Мавзуга оид
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024