Ўзбекистон | 11:57 / 04.08.2022
9645
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Фото: Fotolia

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик мансабдор шахсларга 900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

“Адвокатура тўғрисида”ги қонунда адвокатлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Адвокат экспертиза хулосасини иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиши мумкин.

Суд экспертлик фаолияти билан нодавлат ташкилотлар шуғулланишига рухсат берилгани муносабати билан Фуқаролик процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси киритилди.

Мавзуга оид