Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалнийнинг адвокатлари устидан маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтади
Жараённинг ёпиқ режимга ўтказилиши «Э» марказининг «ФБК»гўёки провокациялар тайёрлаётгани ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди. Навалнийнинг уч нафар адвокати экстремистик ҳамжамиятда иштирок этганликда айбланмоқда.
Владимир области Петушинский туман судида 12 сентябр, пайшанба куни марҳум россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч адвокати устидан очилган суд жараёни ёпиқ режимга ўтказилди. «Медиазона» хабарига кўра, Экстремизмга қарши кураш маркази («Э» маркази) Навалний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди («ФБК») гўёки провокациялар тайёрлаётгани ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг судя Юлия Шилова прокурор талабини қаноатлантирган ва жараённи ёпиқ деб эълон қилган.
Шилова марказнинг хатида объектив маълумотлар бор деб ҳисоблади. Ўз навбатида, судланувчилардан бирининг адвокати огоҳлантиришда фақат Ички ишлар вазирлиги ходимлари фикри борлигини ва бу маълумотлар ҳеч қандай тасдиғи йўқлигини таъкидлади. Суд ёпиқ деб эълон қилингач, барча эшитувчилар ва журналистлар залдан чиқарилди.
Адвокатлар «экстремистик ҳамжамиятда иштирок этиш»да айбланмоқда
Навалнийнинг собиқ адвокатлари Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунин «экстремистик ҳамжамиятда иштирок этиш»да айбланмоқда. Уларни судда жами беш нафар ҳимоячи ҳимоя қилади.
Адвокатлар 2023 йил 13 октябрдан бери тергов ҳибсхонасида. Ўша йилнинг ноябр ойида Росфинмониторинг Кобзев, Липцер ва Сергунинни экстремистлар ва террорчилар рўйхатига қўшди. Тергов маълумотларига кўра, Навалнийнинг адвокатлари ўз мақомларидан фойдаланиб, сиёсатчи колониядаги мактубларини унинг шерикларига етказишган, шу билан «экстремистик ҳамжамият раҳбарлари ва иштирокчилари ўртасида мунтазам равишда маълумотлар узатилишини» таъминлаган. Алексей Навалний тузилмалари, шу жумладан «ФБК» Россия ҳукумати томонидан 2021 йилнинг июн ойида экстремистик деб эълон қилинган эди.
Май ойида Игор Сергунин айбига иқрор бўлгани ва иш бўйича гувоҳлик бераётгани маълум бўлди. Июн ойида ҳар учала айбланувчи ҳам Москва тергов изоляторидан Владимирдаги 1-тергов изоляторига кўчирилди ва иш материаллари Петушинский туман судига юборилди. Адвокатлар вакиллари уларнинг ишини кўриб чиқишни Москвага ўтказишни сўрашди, бироқ Россия Федерацияси Олий суди уларнинг илтимосини рад этди.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026