Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда кўп йиллик дарахтларга зиён етказилгани бўйича жиноят иши очилди
Тошкентнинг Чилонзор кўчасида йўлни кенгайтириш ишлари сабаб эман дарахтларига зиён етказилгани факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Kun.uz
Иш шу кўчадаги 7-уй рўпарасида жойлашган 7 дона эман дарахтининг томир қисми очилиши натижасида уларга шикаст етказилгани ҳолати юзасидан, Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми асосида очилган. Бу ҳақда Чилонзор тумуни прокурори ўринбосари Саидаҳрор Абдураҳмонов Kun.uz'га маълум қилди.
Абдураҳмоновнинг айтишича, зудлик билан чора кўрилмаган тақдирда дарахтлар қуриши ва табиатга 348,9 млн сўмлик зарар етиши мумкинлиги соҳа мутахассислари томонидан аниқланган.
ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми – экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлишини назарда тутади.

Бу жиноят учун 150–200 БҲМ (45–60 млн сўм) жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар (348,9 млн сўм)нинг ўрни 3 карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026