Ўзбекистон | 13:00 / 11.08.2022
29340
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг электромобиллари савдоси бошланди

Trianon Motors салонида Хитойнинг етакчи BYD ва Geely Geometry ишлаб чиқарувчилари электромобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди, шу тариқа Европа брендларидан моделларни етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Фото: Trianon Motors

2022 йил 10 август, Тошкент – ​​10 август куни Trianon Motors автосалон ва сервис марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Компания тўғридан тўғри Европа сармоялари иштирокида ташкил этилган ва электромобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.

Автосалонда намойиш этилган моделлар дунёдаги энг машҳур электромобиллар қаторига киради. Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, BYD (Build Your Dreams) автомобиллари дунё миқёсидаги сотувлар бўйича Teslaдан ўзиб кетди ва соҳанинг янги етакчиларига айланди. Geely Geometry’нинг ишлаб чиқарувчиси Geely Automobile концерни Волво концерни учун бош компания ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда «яшил транспорт» инфратузилмаси ривожланиб бормоқда: қувватлаш станциялари сони ортмоқда, ҳар ой янги шохобчалар пайдо бўлмоқда. Иқтисодий фойда ҳақида гапирадиган бўлсак, ички ёнув двигателига эга автомобил эгаси ҳар ой бензинга ўртача 1 миллион сўм сарфлайди. Электромобил эгаси учун эса бу сумма бир йилга етарли бўлади. 60 кВт батарея ва 500 км масофани босиб ўтиш захирасига эга моделни уйда бир марта тўлиқ қувватлантириш, 1 кВт электр энергиясини 300 сўм деб ҳисобласак, 18 минг сўмни ташкил этади, – дейди “Trianon Motors” компанияси ҳаммуассиси Жавоҳир Нурметов.

 

Электромобиллар бу – экологик транспорт сари олға қадамдир. Улар тоза энергия ёрдамида ҳаракатланади, углерод чиқиндиларини чиқармайди ва атроф-муҳитни ифлослантирмайди. Экологик тоза транспорт бўйича Халқаро кенгаш томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, электромобил ёнувчан ёқилғида ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда ўртача 29% камроқ иссиқхона газларини ажратиб чиқаради.

«Хитойда 2022 йилнинг биринчи ярмида янги қувват манбага эга ёнувчан ёқилғи автомобиллари савдосидан анча юқори бўлди. Рақамларда бу 900 мингга қарши 2,6 миллионни ташкил этади. «Яшил» транспорт сегментидаги асосий иштирокчиларни кўриб чиқадиган бўлсак, BYD 450 000, Geely Holding эса 180 000 электромобил сотган.

 

Trianon Motors фаолиятининг муҳим қисми сотувдан кейинги хизмат кўрсатишдир. Биз маҳаллий хизмат кўрсатиш гуруҳини тайёрладик ва келгусида биз шошилинч шатакка олиш, фавқулодда қувватлантириш, электр транспорт воситаларини жойида таъмирлаш, муаммоларни онлайн ҳал қилиш ва профессионал маслаҳат хизматларини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз», – дея, таъкидлади техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис Чжанг Дзиен Фей.

BYD ва GEELY моделлари 500 км масофани босиб ўтиш захирасига эга, тезкор қувватлантирувчи қурилмаларда қувватлаш вақти атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Ёқилғи тизими, двигателни совитиш тизимлари йўқлиги ва трансмиссия қисмлари камроқлиги ички ёнув двигателлари бўлган транспорт воситаларига нисбатан техник хизмат кўрсатишдан кейинги харажатларни камайтиради.

Trianon Motors сотилган электромобилларга 2 йиллик ёки 50 000 км учун кафолат беради.

Сайт: trianonmotors.uz

Реклама