Ўзбекистон | 19:00 / 18.08.2022
10091
4 дақиқада ўқилади

АBIS STEM Академияси янги келажак томон интилмоқда

Фото: АBIS STEM

АBIS ҳар доим ёш авлод учун янги имкониятлар яратиш ва юксак марраларни забт этишга интилади. Бу сафар халқаро мактаб янги STEM индустриясида мутлақо янги ғоя билан ажаблантиради.  АBIS STEM академияси стандарт назарий таълимнинг стереотипларини бузади, чунки дастурнинг аксарияти Pearson Edexsel халқаро таълим стандартига асосланган амалиёт ва лойиҳалардан иборат бўлиб, бу eрда талабалар реал ҳолатларда иштирок этадилар, ғоялар ишлаб чиқарадилар ва уларни амалиётда қўллаш йўлларини излайдилар.

АBIS STEM академияси  АBIS  мактаблар тармоғининг техник факультети бўлиб, келажакдаги олимлар ва ихтирочиларни ўз масканига қабул қилишга тайёр. Ўзбекистоннинг NazarX космик компанияси билан биргаликда АBIS талабалари космик кема устида ишладилар, бу АBIS STEM Академияси талабалари учун МarsLab лабораториясида биринчи тажриба бўлди, бу ерда талабалар мустақил равишда ҳар бир дизайн элементи ва сенсор кодини яратдилар. Инновациялар вазирлиги тамонидан NazarX компанияси билан ҳамкорликдаги янги лойиҳамиз ишлаб чиқиш босқичида. Ушбу лойиҳа ғояси ҳозирги кунга қадар энг замонавий қурилма - квадрокоптерларга бағишланган. 7-11-синф ўқувчилари самолётларни техник йиғишда тўлиқ иштирок этадилар, навигация тизимини ва ушбу гаджетларнинг самарали ишлаши учун сиғимли батареялар турини мустақил равишда ишлаб чиқадилар.

Тайёрлаш ва йиғишнинг бутун жараёни Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлиги қошидаги Технопаркда амалга оширилади. Академия талабалари дронларнинг энг ноёб қўлланилиши ғоясини илгари сурди ва лойиҳани Express Air Delivery деб номлади. Бу Express Air Delivery лойиҳа мақсади республика бўйлаб юқори тезликда етказиб бериш тизимидир. Батареяни самарали қўллаш учун уларга замонавий қуёш панеллари ўрнатилади. Ушбу ихтиро билан STEM Академияси талабалари ва NazarX вакиллари шу ойда Туркияда бўлиб ўтадиган “ TechnoFest ” халқаро техник фестивалига ташриф буюриб, Ўзбекистонни бутун дунёда намоён этади.

АBIS STEM Академияси талабаларининг барча инновацион ихтиролари ва кашфиётлари STEM лойиҳаларининг халқаро платформаларида намойиш этилади, бу эса ёш олимлар номини жаҳон миқёсида танитади ва олимлар тармоғини кенгайтиради. Шунингдек, Pearson Edexcel А-level имтиҳонларини муваффақиятли топшириш билан битирувчилар дунёнинг 600 дан ортиқ университетларига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади.

АBIS STEM академияси- ихтирочилар ва инноваторлар авлодидир. Келгуси йилларга мўлжалланган режаларда ушбу муассаса талабалари ракета ихтироси техник ёндашувини тубдан ўзгартириши мумкин бўлган ёқилғи таркиби бўйича тажриба ўтказиш орқали космик реактив двигателни такомиллаштириш лойиҳасини бошладилар. ABIS ёш олимларининг интилишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда биринчи космик ракетани айнан STEM академияси талабалари учиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2022-23  ўқув йили учун қабул аллақачон бошланган, батафсил маълумотни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин:

Телефон: +998555002200

Теlegram: @abis_info

WhatsApp: +998903500575
Web site: https://abis.education/

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш