Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Жинпинг Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида Путин билан учрашмоқчи
Wall Street Journal манбаларига кўра, Хитой раҳбарининг Россия президенти билан учрашув ўтказиш қарорига АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи сабаб бўлган.
ХХР раиси Си Жинпинг сентябрда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Wall Street Journal газетаси.
"Хитой раҳбари Си Жинпингнинг сентябрда бўлиб ўтадиган минтақавий саммитда Владимир Путин ва бошқа раҳбарлар билан учрашув ўтказиши учун сафар тайёргарлиги кўрилмоқда", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Си Жинпингнинг Путин билан учрашув ўтказиш қарорига АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи сабаб бўлган.
"Самарқандга ташриф Сининг Ғарбнинг Хитойни тийиб туриш учун қилаётган саъй-ҳаракатларига қарши туриш учун АҚШ иттифоқчилари бўлмаган мамлакатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги мақсадини тасдиқлайди", - деб ёзади газета ўз манбаларига таяниб.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Си Жинпинг шунингдек, Покистон, Ҳиндистон ва Туркия раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.
Бу Си Жинпингнинг коронавирус пандемияси бошланганидан буён қарийб уч йил ичидаги биринчи хорижий сафари бўлади.
ШҲТ саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026