Суд ҳукми ўқилади, жазо тайин. Айбланувчи адолат биносида адолат истаб, атрофга умидвор боқади. Афсуски, у ўзига олдиндан ҳукм чиқарилганини, суд мажлиси ўша ҳукмни расмийлаштириб қўйиш учун ўтказилган спектакл эканини сезмайди, ҳатто.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судида бу каби ҳолатлар оддий ҳолга айланиб қолган. Буни мазкур суднинг охирги 4-5 ойдаги иккита иши мисолида кўриш мумкин.
Давлат душманига айлантирилган йигит
20 ёшли Абдураҳим Абдуғаниев дўконда сотувчилик билан шуғулланиб келган. 2022 йилнинг 7 апрел куни Тошкент туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Абдураҳимнинг уяли телефони кўздан кечирилади. Текширув жараёнида телефон хотирасида тақиқланган диний материаллар борлиги, Абдураҳим уларни Telegram орқали танишига жўнатгани аниқланади.
Абдураҳимнинг яқинлари ва адвокати тергов ва суддан мутлақо норози. Айтишларича, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари Абдураҳимнинг бўйнига бу айбловни “илиш” учун кўплаб процессуал нормаларни бузишган, жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказишган.
Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант М.Ҳамидов айблов хулосасини ёзишда шунчалар қаттиқ “ижод” қиладики, Абдураҳимдан даҳшатли ватан хоинини “ясайди”. Хусусан, терговчи томонидан 20 ёшли йигитнинг бўйнига Жиноят кодексининг 159-модда 1-қисми, 159-моддаси 1-қисми “а” банди, 159-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 244¹-модда 3-қисми “г” банди илиб қўйилади.
Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда ифодаланган жиноятлар учун жазони назарда тутади.
Маълумот ва ўқувчи қиёслаб олиши учун: жорий йил июл ойи бошларида Қорақалпоғистонда 20 га яқин инсонлар ўлимига сабаб бўлган намойиш ва тартибсизликлар ташкилотчиларига Жиноят кодексининг














