Жаҳон | 07:35 / 23.08.2022
13635
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия раҳбари Путинга қарши айбловлар билан чиқди

Сталинизм ва нацизм қурбонларини хотирлаш кунида ЕИ комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Путин уруш даҳшатларини Европага қайтарганини айтди.

Фото: Getty Images

23 август, сешанба куни нишонланадиган Европада сталинизм ва нацизм қурбонларини хотирлаш куни - бутун тоталитар ва авторитар тузумлар қурбонларини хотирлашнинг умумевропа куни муносабати билан, Европа иттифоқи комиссияси раиси, немис сиёсатчиси Урсула фон дер Ляйен Россия давлати раҳбари Владимир Путинни кескин танқид қилди

«Бу йил Путин уруш даҳшатларини Европага қайтарди ва тинчликни оддий ҳол сифатида қабул қилиб бўлмаслигини эслатди», — деди Еврокомиссия раҳбари. Россиянинг Украинага қарши уруши ноқонуний ва асоссиздир, деди у. 

Бундан ташқари, Россия давлати назоратидаги ташвиқот тарихни бузиб, фитна назарияларини тарқатмоқда ва бунга қарши чиққан ҳар бир киши жазоланмоқда. Украина ўз позициясини ҳимоя қилмагунча тинчлик бўлмайди, дейди фон дер Ляйен. 

«Украина фуқаролари бизнинг иттифоқимиз асос бўлган қадриятларни ҳимоя қилиш учун ўз жонларини беришяпти», деди Еврокомиссия раҳбари.

Европарламент томонидан эълон қилинган Сталинизм ва нацизм қурбонларини хотирлаш Европа куни 2009 йилдан бери 23 август куни нишонланади. 1939 йилда, шу куни Германия ва СССР ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартнома, ҳудудий ва сиёсий қайта ташкил этилган тақдирда Европадаги томонларнинг Финландия, Латвия, Эстония, Литва ва Полша таркибига кирувчи ҳудудлар «манфаат доиралари чегараларини» белгиловчи махфий қўшимча протокол имзоланди. 1939 йил 1 сентябрда Германия-совет иттифоқи ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакти Германиянинг Полшага бостириб киришига замин яратган ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга оид