Ўзбекистон | 07:16 / 24.08.2022
2346
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда уйларга ўрнатилган 118 та ўт ўчириш мосламасини ўғирлаб кетган шахс ушланди

Ўт ўчириш мосламалари ўғирланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 34 ёшли А.Р. уйларга ўрнатилган ўт ўчириш мосламалари ва шлангларни ўғирлаб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, ҳаммаси бўлиб ҳар бири 480 000 сўмлик 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғирланган. 

Ҳозирда А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчи қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.