Жаҳон | 23:27 / 26.08.2022
13824
1 дақиқада ўқилади

Владимир Путин Гурбангули Бердимуҳамедовни орден билан мукофотлади

Путин имзолаган фармонда айтилишича, Бердимуҳамедов «Россия ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» мазкур орден билан мукофотланган.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни «Ватан олдидаги хизматлари учун» IV даражали ордени билан мукофотлади.

Путин имзолаган фармонда айтилишича, Бердимуҳамедов «Россия ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» мазкур орден билан мукофотланган.

Туркманистон собиқ президенти 29 июн куни 65 ёшни қарши олди. У 2007 йилдан 2022 йилгача мамлакатга раҳбарлик қилган.

Бердимуҳамедовнинг ўрнини унинг ўғли Сардор эгаллади.

Гурбангули Бердимуҳамедов халқ маслаҳати миллий кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид