27 август – мандат чиқиши керак бўлган сананинг охирги куни
Агар бугун соат 23:59 гача мандат чиқмаса, кечиккан ҳар бир кун қонунбузилиш, деб ҳисобланади.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Телеграм каналида бугун, 27 август куни мандат эълон қилиниши кераклигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-бандига кўра, абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Жорий йил тест синовларининг охирги куни 20 августда бўлди. Қонунчиликка кўра, мандат шу санадан бошлаб 1 ҳафта ичида, яъни 27 август куни эълон қилиниши керак.
Демак, бугун — 27 август куни мандат чиқиши керак бўлган қонуний сананинг охирги куни.
Агар бугун соат 23:59 гача мандат чиқмаса, кечиккан ҳар бир кун қонунбузилиш, деб ҳисобланади. Аммо ўтган йиллардаги амалиётдан кўрганмизки, бу қонунбузилиш (мандат кечикиши) учун кимдир жазоланиши даргумон.
Майли, кутайликчи, ҳали кун тугашига яна 3 ярим соат вақт бор”, деб ёзади у.
Аввалроқ бу йил тест топширган абитуриентларнинг 51,2 фоизи минимал ўтиш баллини ҳам йиғолмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
14:00 / 09.08.2024