Ўзбекистон | 07:36 / 30.08.2022
3219
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия президентлари ЕИ доирасида мулоқотни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда минтақавий шериклик долзарб масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Германия президенти давлат раҳбари ва кўп миллатли халқни мамлакат мустақиллиги 31 йиллиги билан самимий қутлади. 

Етакчилар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш натижасида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилганини қайд этди. Жорий йил бошида ўзаро товар айирбошлаш 60 фоизга ўсди. Мамлакатда Германиянинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган ойда Knauf, Papenburg ва Falk Porsche каби таниқли корхоналарда Ўзбекистонда ўз янги заводларини ишга туширди.

Ўзбекистон ва Германия президентлари амалий ҳамкорлик кенгайиши, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳалар илгари сурилишини қўллаб-қувватлади.

Минтақавий ҳамкорлик, Европа иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Мавзуга оид