Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон шимолида ўрмон ёнғинлари майдони 9400 гектарга етди
Ўрмон ёнғини жума куни бошланган, олов ўрмон атрофидаги қишлоқларга яқинлашган, 1800 нафардан ортиқ киши киэвакуация қилинди.
Қозоғистон шимолидаги Қўстанай областида ўрмон ёнғинлари майдони 9400 гектарга етди. Бу ҳақда Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Айбол Акбаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, минтақада фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб турибди.
ФВВнинг хабар беришича, ўрмон ёнғини жума куни бошланган, олов ўрмон атрофидаги қишлоқларга яқинлашган, у ердаги аҳоли эвакуация қилинмоқда.
"3 сентябр 23.00 ҳолатига умумий ёнғин майдони 9400 гектарни ташкил этмоқда", - деди Акбаров.
Маълумот берилишича, юзага келган хавф сабабли 1841 киши эвакуация қилинган.
Ёнғинни ўчиришга 350 киши, 51та техника, учта самолёт, тўртта ёнғинга қарши кураш поезди жалб қилинган.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026