20:12 / 06.09.2022
11392

ОФК кубоги. «Сўғдиёна» «Истерн»ни мағлуб этиб, ОФК кубоги яримфиналига йўлланма олди

Фото: Сўғдиёна

ОФК кубоги минтақалараро яримфинали доирасида «Сўғдиёна» ўз майдонида Ҳонконгнинг «Истер» клубига қарши саф тортди.

Жиззахда 10 мингга яқин томошабин қаршисида ўтган ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги жамоа қийин ғалабага эришди. Захирадан майдонга тушган Виталий Денисовнинг учрашувнинг асосий вақти якунланишига беш дақиқа қолганида жарима майдонига етказган узатмасини Шохруз Норхонов дарвозага йўллаб, «Сўғдиёна»нинг кейинги босқичга йўлланма олишини таъминлади – 1:0.

Шу тариқа, Жиззах клуби ўз тарихида илк марта ОФК кубоги минтақалараро финалида, турнир яримфиналида ўйнайди. Яримфиналдаги рақиб жамоа номи 7 сентябрь куни Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» ва Малайзиянинг «Куала-Лумпур Сити» ўртасидаги баҳсда маълум бўлади. 

ОФК кубоги. Минтақалараро яримфинал.
«Сўғдиёна» - «Истерн» (Ҳонконг) – 1:0
Жиззах, «Сўғдиёна» стадиони.

Ҳакамлар: Аҳмад Ал Али (Кувайт)
Гол: Шохруз Норхонов 85.
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шойқулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков (17.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 10.Шохруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 39.Шавкат Саломов (26.Виталий Денисов, 55), 77.Даниэль Насриддинов (21.Абдужалил Маназаров, 55), 93.Дарко Колакович.
«Истерн»: 1.Яп Ҳунг Фай, 2.Жожо Александр (5.Зу Канг Минг, 90), 3.Тамирлан Козубаев, 4.Ву Чун Минг (42.Юенг Тунг Ки, 89), 9.Виктор Бартамеу, 11.Вонг Хо Чун (13.Чу Ваи Кван, 76), 16.Леунг Чун Понг, 22.Леунг Квун, 23.Сун Минг Ҳён, 27.Маркос Гондра, 30.Вонг Ҳо.

Top