Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда 10 та давлатдан 9 тасида турмуш даражаси ёмонлашган
2021 йил учун БМТ Инсон тараққиёти индексида Ўзбекистон - 101, Россия – 52, Украина – 77-ўринни эгаллади.
2021 йилда турмуш даражаси дунёнинг ўнта давлатидан тўққизтасида ёмонлашди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан 8 сентябр, пайшанба куни эълон қилинган Инсон тараққиёти индекси (Human Development Index, HDI) шундан далолат беради. Композит кўрсаткич инсон тараққиёти ҳисоботларининг махсус сериясида қўлланилади.
Кўрсаткичлар пасайиб бораётгани кетма-кет иккинчи йил кузатилмоқда, дея таъкидлади немис дипломати, БМТ Тараққиёт дастури лойиҳалари раҳбари Ахим Штайнер. «Биз ҳар доим статистик маълумотларни вазиятга мос равишда ўзгартиришимиз мумкин. Ўзимизга беришимиз керак бўлган қийин савол шундай - вазиятни яхшилаш учун нима учун ҳеч нарса қилмаяпмиз?» -дея қўшимча қилди у.
Янги рейтингга кўра, Швейцария 2021 йилда 0,962 кўрсаткич билан дунёнинг энг ривожланган давлати бўлди. Иккинчи ва учинчи қаторларда - Норвегия ва Исландия (0,961 ва 0,959).
Германия 2015 йилдан бери беш поғона пастлаб, 0,942 балл билан тўққизинчи ўринга тушиб кетди.
1990 йилда индекснинг биринчи нашрида етакчилик қилган Қўшма Штатлар энди атиги 21-ўринда (0,921).
Россия (0,822) - HDI рўйхатининг 52-қаторида, Украина (0,773) - 77-ўринда. Ўзбекистон - 101-поғонада.
«Биз сув тошқинлари, қурғоқчилик, ёнғинлар ёки пандемия каби ҳолатда, муаммолар жуда оғриқли бўлган даврда яшаяпмиз», деди Штайнер. Индекс тузувчилари, шунингдек, бутун дунё бўйлаб пессимизм кучайганини қайд этишди: респондентларнинг етти нафардан олти нафари келажакка ишончи йўқлигини, учдан бир қисми эса бошқа одамларга ишонмаслигини таъкидлади.
Июль ойида БМТТД жаҳон ҳамжамиятини Россиянинг Украинадаги уруши фалокатли оқибатларини бартараф этиш учун бирдамликка чақирди. Штайнернинг сўзларига кўра, БМТ резолюцияси орқали махсус жамғарма ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда батафсил гапиришга «ҳали бироз эрта», деб тан олганди ўшанда дипломат ва ҳозир барча эътибор «ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган»лигини таъкидлаган. «Шундан сўнг биз реконструкцияни молиялаштириш, жумладан, Россия ҳиссаси ҳақида ўйлаймиз», — деди у. Шу билан бирга, Ахим Штайнер немис солиқ тўловчиларини ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22 / 18.07.2025
-
"Қизил ниначи" Тошкентда: "Abu Saxiy"да Хитойнинг машҳур пойабзал бренди шоуруми очилди
Ўзбекистон | 12:00
-
Россия думаси экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима тайёрламоқда
Жаҳон | 11:44
-
Россия Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни тўхтатди
Жаҳон | 11:43
Мавзуга оид

11:15 / 16.07.2025
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:15 / 14.07.2025
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

13:45 / 11.07.2025