Ўзбекистон | 15:00 / 10.09.2022
4091
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг экологик тоза ҳудудидан хонадон харид қилмоқчисиз? Ipak Yo’li турар жой мажмуасидан ҳамёнбоп таклифлар

Фото: Farzu Development

Тошкент шаҳрининг энг баҳаво, салқин ва экологик тоза қисми бўлган Мирзо Улуғбек тумани марказида Ipak Yo’li турар жой мажмуаси қад ростламоқда. Farzu Development қурилиш компанияси янги лойиҳаси бўлган ушбу мажмуа Мирзо Улуғбек тумани, Ҳабиб Абдуллаев кўчасида қурилмоқда. Буюк Ипак Йўли метросидан 3 дақиқа узоқликда жойлашганлиги эса шаҳар бўйлаб бошқа нуқталарга бориш имконини янада осонлаштиради.

Хонадонлар анча кенг, ёруғ, қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши алоҳида ҳисобга олинган. “Ipak Yo'li” ТЖМ - тўлиқ таъмирдан чиқарилган ҳолда топширилади. Ундан ташқари, қулайлик учун 2 йилгача муддатли тўлов билан харид қилиш имкони ҳам берилади.

Лойиҳа иккита катта 12 қаватли объектлардан иборат. Мажмуада болалар майдончалари, автотураргоҳ, дам олиш учун ҳовлили боғ ҳам ташкил этилади. Тадбиркорлар учун ҳам манфаатли таклифлар бор. Мажмуанинг пастки қаватлари тижорат масканлари учун қулай нархларда тақдим этилади. 

Субсидия бўйича сотувлар йўлга қўйилмаган. 

Мурожаат учун телефон: +998555005565

Telegram: t.me/Farzu_Development3

Манзил: Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, Ҳ. Абдуллаев кўчаси

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид