Ўзбекистон | 09:59 / 20.09.2022
5538
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва БАА туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда мутахассислар тайёрлайди

Фото: Dunyo

Амалий сафар билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Тошкент давлат иқтисодиёт университети делегацияси БАА Маданият, спорт ва туризм қўмитаси, Crowne Plaza Dubai Marina меҳмонхонаси раҳбарияти ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

БАА туризм ва меҳмонхона тармоқларини ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганиш, ҳамкорликда туризм соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни такомиллаштириш муҳокама қилинди.

БАА Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, сайёҳлик инфратузилмаларини ривожлантириш, туризм соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда инвестиция дастурлари билан таништирилди.

Бўлиб ўтган учрашувлар якунлари бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Crowne Plaza Dubai Marina меҳмонхонаси ўртасида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди, икки томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид