Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда метро бекатигача вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилди
«Тошшаҳартрансхизмат» томонидан 19 сентябр кунидан вақтинчалик автобус йўналишлари ҳаракати ташкил этилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, автобуслар ҳаракати қуйидагича ташкил этиляпти:
- «Тошкент Индекс» талабалар ётоқхонаси – 3-метро бекати»;
- «Тошкент Индекс» талабалар ётоқхонаси – 4-метро бекати»;
- «Тошкент Индекс» талабалар ётоқхонаси – 5-метро бекати».
Ушбу автобус йўналишлари талабаларни тўғридан тўғри «Тошкент Индекс» талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олиши ҳамда турар жойига қайтиб келиши учун махсус ташкил этилган.
Йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамият «4-Автобус саройи» ва «12-Автобус саройи» филиалларига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида 6 та этиб белгиланган.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026