Жамият | 10:22 / 22.09.2022
12693
1 дақиқада ўқилади

1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига директор тайинланди

Фото: Reuters

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Машраф Равшанқулович Мансуров 1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори лавозимига тайинланди.

М. Мансуров 1997 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини Янгийўл тиббиёт коллежида ўқитувчи сифатида бошлаган.

Шунингдек, у Янгийўл тиббиёт коллежи директори, туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим санитария врачи каби қатор масъул вазифаларда ишлаган. 

Тайинловга қадар М. Мансуров Чирчиқ тиббиёт коллежи директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш