Ўзбекистон | 18:57 / 24.09.2022
8079
2 дақиқада ўқилади

«Заковат»: «Эрудит-квинтет» ўйини бўйича яримфиналчилар аниқланди

24 сентябр куни “Заковат” интеллектуал ўйинининг спорт йўналишида тарихда биринчи марта Марказий Осиё кубоги баҳслари бошланди.

«Заковат» — 20 йиллик тарихга эга интеллектуал ўйин бўлиб, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ушбу ўйинга бўлган қизиқишни янги даражага олиб чиқди. Фонд шунингдек, «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилотининг муассиси бўлди. 

Ўйинга бўлган қизиқиш ташкилотчиларни «Заковат»нинг рус тилидаги лигасини ташкил этишга ундади.

Ҳозирга келиб Кубок доирасидаги «Эрудит-квинтет» ўйини бўйича саралаш баҳслари якунига етди. Якуний натижаларга кўра, 8 яримфиналчи аниқланди:

  • 8-ўрин —КАД (Ўзбекистон);
  • 7-ўрин — «ЭРУДИТ» (Қозоғистон);  
  • 6-ўрин — «Гном-канибаллар» (Қозоғистон);  
  • 5-ўрин — «Пахтакор» (Ўзбекистон);
  • 4-ўрин — Brain Art (Қозоғистон);
  • 3-ўрин — «Биз» (Ўзбекистон);
  • 2-ўрин — «Мистерия», (Ўзбекистон). 

Биринчи ўринни очколар бўйича рақибларидан катта фарқ билан илгарилаб кетган Қозоғистоннинг «Оддий ишчилар» жамоаси эгаллади.

Мусобақалар эртага, 25 сентябр куни давом эттирилади.

Мавзуга оид