Жаҳон | 20:00 / 26.09.2022
22771
1 дақиқада ўқилади

Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади

Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг ўн саккизинчи йиғилиши ўтказилади. 

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Россия ташқи разведка хизмати жума куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг ўн саккизинчи йиғилиши ўтказилишини маълум қилганди.

Унда Арманистон, Беларус, Озарбойжон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари иштирок этади. 

Қайд этилишича, Путиннинг МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви видеоконференция режимида ўтказилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид