Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4,4 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор
Деярли 4,5 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
Дилдора Ҳошимова
Қайд этилишича, Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
2022 йилда жами 8 млн 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 трлн 450 млрд сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.
Жорий йил 28 сентябрь санасига қадар 2 трлн 5 млрд сўм, яъни 58 фоизи тўланган. Шунингдек, 4 млн 400 минг нафар фуқароларнинг ўтган йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда 2 трлн 798 млрд 4 млн сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.
Мавзуга оид
11:49 / 11.09.2025
Ёшларга фоизсиз қарз берилади
12:29 / 26.08.2025
Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзлар онлайн ҳисобдан чиқарилади
11:40 / 23.07.2025
Сенат чиқиндидан қарз сабаб электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид остига олди
11:49 / 12.07.2025