Германияда коронавирусга қарши янги чоралар кучга кирди
Поездлар ва шаҳарлараро автобусларда энди оддий ниқоб эмас, балки FFP2респираторларини тақиш шарт. Германияда янги қоидалар коронавирус билан касалланишнинг ортиши фонида кучга кирди.

Фото: AA
Германияда 1 октябр, шанба куни коронавирусга қарши янги чоралар кучга кирди. Поездлар ва шаҳарлараро автобусларда энди оддий тиббий ниқоблар эмас, балки FFP2респираторлари кийиш талаб этилади. Минтақавий транспортда қоидалар ҳудуд органлари томонидан белгиланади. Федерал ерлар соғлиқни сақлаш вазирлари автобус ва поездларда ниқоб режимини сақлаш тарафдори бўлиб турибди. Шу билан бирга, самолётларда ниқоб тақиш режими бекор қилинган.
1 октябрдан бошлаб бутун Германия бўйлаб клиникалар, тиббий амалиётлар, қариялар уйлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига ташриф буюрганлар FFP2 респираторларидан фойдаланиши мажбур бўлди. Касалхоналар ва қариялар уйларига кириш қўшимча равишда коронавирусга мусбат тест натижасини талаб қилади ва ушбу муассасаларда ишлайдиган ходимлар ҳафтада бир неча марта тестдан ўтказилиши керак.
Федерал ҳукумат ва ҳудудлар эпидемиологик ҳимоя тўғрисидаги қонунга қўшимча ўзгартиришлар киритиш орқали янги қоидалар тўғрисида келишиб олди. Акс ҳолда, коронавирусга қарши барча чекловлар сентябрь ойи охирида тугаши керак эди.
Қонунга киритилган ўзгартиришларда, шунингдек, федерал ерлар, масалан, дўконлар ва ресторанларда ниқоб режимини ёки мактаблар ва болалар боғчаларида тестларни жорий қилиш орқали чораларни кучайтириш ҳуқуқига эга эканлиги айтилади. Мактабларда ниқоб режимига қайтиш истисно қилинмаяпти, бу фақат бешинчи синфдан бошлаб ва агар тўлиқ кунлик таълимни сақлаб қолиш учун зарур бўлса, амалга оширилади.
Шу билан бирга, Германияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда. 1 октябр куни эрталаб инфекция даражаси ҳар юз минг аҳолига 497 тани ташкил этди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 466 тани, бир ҳафта олдин эса 308 та ҳолатни ташкил қилган эди. Бундай маълумотлар Роберт Кох институти (RKI) томонидан тақдим этилган. Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрича, ҳақиқий инфекция даражаси анча юқори, чунки статистикада фақат ПЗР тест билан тасдиқланган ҳолатлар ҳисобга олинади. Бироқ, барча инфекцияланган одамлар ҳам бундай тестни топширмайди.
Мавзуга оид

13:00 / 12.05.2025
Мерц Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга чақирди

08:11 / 12.05.2025
Германия: Россия музокаралардан олдин сулҳга рози бўлиши керак

18:41 / 11.05.2025
Германия канцлери Украинага етказиладиган қурол-яроғларга оид маълумотларни махфийлаштирди

15:17 / 10.05.2025