Истеъмолчиларга яхши реклама нега керак?
Ўзбекистонда 12 сентябрда TAF!22 тўртинчи Тошкент реклама фестивали доирасида энг яхши реклама учун очиқ овоз бериш бошланди.
Бу йил танловда 12 та номинацияда 268 та реклама лойиҳаси қатнашади. Барча танлов ишларини Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг marketing.uz
(https://marketing.uz/tafest-konkurs-2022/) сайтида кўриш мумкин.
12 октябрга қадар мамлакатнинг ҳар бир аҳолиси @tafuzbot (https://t.me/tafuzbot) Телеграм-ботида олтин, кумуш ва бронза совринлар соҳибларини танлашда қатнашиши мумкин.
Истеъмолчилар очиқ овоз беришининг ноёблиги нимада?
“Одатда, биз атрофимиздаги рекламани истеъмолчи сифатида кўрамиз, эшитамиз, лекин у қандай яратилиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз, – дейди танлов ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси Диёр Мирзааҳмедов. Танлов бу – рекламага ижодий жараён ўлароқ қизиқадиган барча учун у ёки бу рекламанинг юзага келишига нима сабаб бўлишини, у бизнеснинг қандай муаммолари ва вазифаларини ҳал қилишини билишнинг имкониятидир. Танловга қўйилган ҳар бир лойиҳа нафақат вазифанинг тавсифини, ғоя ва ечимини, балки у амалга оширилгандан кейин эришилган натижани ҳам ўз ичига олади. Ҳозирда сайтга Ўзбекистонда кейинги пайтларда амалга оширилган реклама лойиҳаларининг энг тўлиқ каталоги тўпланган. Бу –брендларнинг истеъмолчилар билан коммуникацияси самарадорлигини таҳлил қилиш нуқтайи назаридан энг қимматли ахборот. TAF! танлови ҳам брендларга, ҳам истеъмолчиларга реклама моҳиятини ва у бизнесга қандай ёрдам беришини тушунишнинг ноёб имкониятини беради».
TAF! Энг яхши реклама танловида 147 та бренд ва маркетинг хизматлари кўрсатувчи 56 та агентликнинг реал маҳаллий реклама лойиҳаларигина қатнашмоқда. Танлов кейсларида кўрсатилганларнинг барчасини Ўзбекистонда сотиб олиш мумкин. Танловда овоз берувчиларда ўз харидорларига ҳурмат билан ёндашувчи ва уларга алоҳида эътибор берувчи энг яхши брендлар ҳақида, шунингдек бозордаги энг қизиқарли маҳсулотлар ва янгиликлар тўғрисида маълумот олишнинг ажойиб имконияти туғилади.
TAF! энг яхши реклама танловининг навбатдаги ўзига хослиги шундаки, ҳар бир овоз берувчи ўз иштироки билан ўзининг севимли бренди ғалабасига ҳисса қўшиш имконига эга бўлади. Овоз бериш статистикаси мутлақо шаффоф, “реал вақт” режимида marketing.uz сайтида акс этади ва ҳар бир овоз дарҳол сайтда намоён бўлади.
Ўзбекистондаги маркетинг ва реклама билан қизиқувчи ҳар бир инсон TAF! Тошкент реклама фестивали билан бирга маҳаллий рекламани яхшироқ ва қизиқарлироқ қилиши мумкин.
22 октябрда эса, сизни TAF!22 халқаро реклама конференцияси ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз (https://marketing.uz/tafest-2022/uz/)
Маърузачилар чиқишлари ўзбек тилига синхрон таржима қилиб борилади.
TAF!22 фестивалнинг бош ҳамкори – XON SAROY қурилиш компанияси.