Ўзбекистон | 13:21 / 05.10.2022
5798
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт йўналиши битирувчиларига тўлиқ ставкагача ишлашга рухсат берилди

Фото: Shutterstock

"Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

барча тиббиёт ва ОТМнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

барча тиббиёт ОТМ, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

"Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотлар назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Мавзуга оид