Ўзбекистон | 14:02 / 05.10.2022
35038
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда Фан ва Технологиялар Университети очилди

Фото: Фан ва Технологиялар Университети

3 октябрь куни Тошкентда Фан ва Технологиялар университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Фан ва технологиялар Университети Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида   ўз фаолиятини бошлади. Жорий  2022-2023 ўқув йили учун  саралаб олинган абитуриентлар талабаликнинг илк кунини тантанавор руҳда қарши олишди.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Олий таълим муассасасининг очилиши маросимида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан ташқари, жамоатчилик фаоллари, шоир-ёзувчилар иштирок этишди. Жумладан, серқирра ижодкор Бобур Бобомурод, Ёзувчилар уюшмаси матбуот котиби Фозил Фарҳод, шоира Мунира Рамазонова, Сиёсий даврада ўз фикри ва аудиториясига эга депутат, блогер Бобур Йўлдошев, педагогика фанлари доктори Дилдора Пўлатова каби мутахассисларнинг илиқ фикрлари ёшларни руҳлантирди. Тадбирда талабалар тезкор савол-жавоб, ким кўп бадиий асар ўқиган, баҳрибайт каби илмга йўғрилган ўйинларда фаол иштирок этишди. Ғолиблар китоб билан мукофотландилар.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети

“Университетимиз замонавий технологиялар асосида таълим беради. Профессор устозлар, фан номзодлари ва ўқитувчилар талабаларга илм ўргатиш билан бирга амалиёт ва мутахассислик методикасини ўргатиб борадилар. Ахборот ресурс марказимиз ва электрон кутубхонамиз минглаб илмий ва бадиий адабиётлар, жаҳонга машҳур асарлар ва дарсликларни қамраб олган. Ўқитишда янги инновацион усуллардан фойдаланишга йўналтирилган таълим тизими талабалар компетентини оширишга хизмат қилади”,- дея таъкидлади тадбирда сўзга чиққан Фан ва Технологиялар Университети ректори Анвар Ҳамдамов.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Бошловчи Анвар Азимов саҳнага элимиз суйган хонанда Ёрқинхўжа Умаровни таклиф қилгандан сўнг даврага янада файз кирди. Куй-қўшиқлар ва гўзал сатрлар барчанинг кайфиятига кайфият қўшди.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети
Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Фан ва Технологиялар Университети ўқув жараёнига янги замонавий таълим усуллари асосида билим беришни жорий қилмоқда. Муассасада профессорлар, фан номзодлари, тажрибали ва малакали мутахассислар таълим беришади. Талабаларга нафақат билим бериш, балки уни ҳаётга татбиқ этиш, қўллаш учун амалиёт бирга олиб борилади.

Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Университетнинг мақсади:

- Сўнгги замонавий стандартларга жавоб берадиган таълим контенти;

- Жаҳон стандартларига жавоб берадиган етук мутахассис;

- Хорижий таълим интеграцияси асосидаги таълим муҳити;

- Касбий компетенцияга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

Янги олий таълим муассасаси кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли асосида қуйидаги таълим йўналишларида талабаларни қабул қилади:

- Молия ва молиявий технологиялар;

- Банк иши ва аудит;

- Туризм;

- Мактабгача таълим;

- Бошланғич таълим.

Университетда яқин келажакда:

- Логистика;

- Тарих;

- Инглиз тили;

- Психология каби таълим йўналишларида ҳам талабаларни тайёрлаш режалаштирилган. 

Фото: Фан ва Технологиялар Университети

Сизда бу олийгоҳ талабаси бўлишга ҳали имкон бор. Фан ва Технологиялар Университетида қабул давом этмоқда. Ҳужжатларингизни топшириб, суҳбат асосида молия, педагогика, туризм соҳасида олий маълумотга эга бўлинг.

Замонавий билимларга эга бўлиш учун замонавий таълим муассасасини танланг!

Онлайн ҳужжат топшириш: admission.usat.uz

Ижтимоий тармоқлар:

Instagram: instagram.com/usatuz

Facebook: fb.com/usatuz

Telegram: t.me/usatuzb

Реклама ҳуқуқи асосида