Ўзбекистон | 19:00 / 07.10.2022
12808
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги катта бизнесменлар учрашуви – ТАSHKENT GLOBAL FORUM. Халқаро спикерлар кимлар ва нега унда қатнашиш керак?

Боиси, мазкур жараёнлар мамлакатга қўшимча меҳнат ресурсларини ва шу билан бирга ривожланиш имкониятларини тақдим этади. Дунёнинг илғор давлатлари мазкур сабабларни инобатга олган ҳолда йирик тижорат форумлари ва йиғинларини ташкил этиш ва бу орқали мамлакатнинг бизнес салоҳиятини оширишга ҳаракат қиладилар.

Шу кўринишдаги тадбирлардан бири жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари пойтахт Тошкентнинг «Ҳумо Арена» муз саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Режалаштирилган кенг форматдаги ТASHKENT GLOBAL FORUM икки кун давомида соат 9:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтиши белгиланган.

Халқаро бизнес форумларнинг яна бир муҳим томонларидан бири шуки, мазкур тадбирлар дунёнинг етакчи бизнес доираларини жалб этади. TASHKENT GLOBAL FORUM спикерлари:

  1. Жордан Белфорт. Америкалик халқаро сотув эксперти. Уолл Стрит Бўриси.
  2. Игор Манн. Россиянинг 30 йиллик тажрибага эга халқаро маркетологи. Россиянинг Филипп Котлери.
  3. Азамат Османов. Марказий Осиёдаги энг йирик гипермаркетлар тармоғи «МАGNUM» бош директори.
  4. Хуршид Тўраев. Самарқанд cитй ва кўплаб лойиҳалар асосчиси. Ўзбекистонлик миллионер.

ТASHKENT GLOBAL FORUM асосий меҳмон спикери таниқли америкалик Жордан Белфорт. Мазкур юқори даражали меҳмон халқаро сотув эксперти сифатида фаолият юритади. Мамлакатимизнинг етакчи тижорат доиралари учун Жордан Белфорт билан юзма-юз мулоқот йирик ҳодиса бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, бизнеснинг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олган форумда россиялик энг тажрибали маркетологлардан бири, соҳада 30 йиллик тажрибага эга бўлган халқаро маркетолог Игор Манн иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Маҳаллий спикерлардан эса Хуршид Тўраев иштироки белгиланган. Форумнинг бир қисми бўлиши кутилаётган бошқа спикерларнинг номлари эса форум аввалида эълон қилинади.

Ўз навбатида, TASHKENT GLOBAL FORUM тадбиркорлар ва бизнесга қизиқувчилар, бизнесини ривожлантиришни истайдиган инсонлар, юқори тажрибали менежерлар, компания раҳбарлари, маркетологлар, сотув бўлими бошлиқлари учун эсда қоларли ўқув платформаси ва шу билан бирга уларнинг режалари учун муваффақият омили бўлиб хизмат қилиши кутиляпти

Ушбу халқаро бизнес форумнинг асосий фойдалари нетворкинг, сотув бўйича тажриба ва кейслар, маркетинг кўринишлари, шунингдек, нетворкинг зоналар борасидаги билимлар ва амалиёт ютуқлар улашишдадир.

Ушбу йирик халқаро форум ўз қизиқувчилари учун катта имкониятлар ва ниҳоятда қизиқарли тадбирларни ҳадя этади. Зеро, илғор тараққий этаётган мамлакат иқтисодиёти учун тиргак бўладиган тадбиркорлик қатламини қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш учун бу каби жараёнлар ниҳоятда муҳимдир. Сиз ҳам ушбу воқеликнинг бир қисмига айланинг. Бизнес ва тадбиркорликка қизиқувчиларни ТАSHKENT GLOBAL FORUM'га чорлаб қоламиз.

ТАShKENT GLOBAL FORUM'да иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

Тел: +998 71-208-00-01

Tgforum.uz

Реклама ҳуқуқи асосида