Ўзбекистон | 13:00 / 10.10.2022
4625
4 дақиқада ўқилади

Тошкент Француз Альянси – француз тилини ўрганиш учун идеал марказ

Фото: Alliance France

"Alliance France" тармоғи 146 мамлакатда 800 дан ортиқ ташкилотга эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир.

AFT’нинг вазифаси француз маданияти ва тилини оммалаштириш, таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Бу ерда доимо маданий тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар ва турли маҳорат дарслари халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан ўтказилади.

Фото: Alliance France
Фото: Alliance France
Фото: Alliance France

AFT’да машғулотлар чет тилларини ўқитишнинг умумий Европа стандартига (CECР) мувофиқ равишда ташкил этилиб, сиз бошланғич даражадан бошлаб  ёки француз тили билим даражасини белгиловчи бепул тест натижасига асосан билимингиз даражасидаги гуруҳларда машғулотлар таклиф қилинади. 

Гуруҳ машғулотлари француз тилини дастлабки даражадан бошлаб (А1 даражасидан) мукаммал (C1) даражага қадар ўрганишни ўз ичига олади. 

Ҳар бир курс 4 хил кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган: оғзаки ва ёзма нутқни тушуниш, ёзма нутқ ва мулоқот қилиш.

Фото: Alliance France
Фото: Alliance France

Бизнинг курсларимиз Парижнинг Француз Альянси коммуникатив стандартига асосланади. Бу усул бутун дунёда тан олинган бўлиб, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришишга имкон беради, шунингдек, тилни барча соҳаларда амалиётга татбиқ этиш учун энг яхши шароитларни яратади.

Фото: Alliance France

Тошкент Француз Альянси сизга қуйидагиларни таклиф қилади:

  • қулай муҳитда юқори сифатли таълим;
  • француз ўқитувчилари дарс ўтиши;
  • сизнинг талабингизга мослаштирилган ўқитиш методикаси ва шакллари;
  • халқаро даражада тан олинган синов маркази;
  • марказий Осиёдаги энг бой француз медиа кутубхонаси;
  • қўшимча ўқув тўгараклари: кино клублар, сўзлашув клуби, ўйин кечалари ва бошқалар.
Фото: Alliance France
Фото: Alliance France
Фото: Alliance France

Француз Альянси, шунингдек, француз тилида (DELF, DALF, TCF, TCF Canada) халқаро имтиҳонларни ўтказадиган ягона ташкилотдир.

DELF-DALF (дипломнинг амал қилиш муддати йўқ, худди TOEFL каби) ва TCF(2 йиллик муддатга эга сертификат) француз тилидаги икки асосий халқаро имтиҳондир. Бу сертификат ёки дипломга эга бўлиш француз тилини билиш даражасини белгилаб беради.

TCF Канада француз тилини билиш даражасини белгилаб берадиган ва бугунги кунда Канада давлатида ўқиш ёки ишлаш учун виза олишга асос бўла оладиган ягона ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Берилган сертификат икки йил давомида амал қилади.

Фото: Alliance France

Илтимос, рўйхатга олиш жадвалига риоя қилинг:

- душанбадан жумагача соат 14.00 дан 19.00 гача ва шанба куни 14.00 дан 18.00 гача. Якшанба дам олиш кунидир.

Қўшимча маълумот олиш учун:

71 244 94 08

71 244 94 09

Бизнинг манзил: Зулфияхоним кўчаси 112. 

Мўлжал: Алоқа коллежи яқинида "Лабзак" бекати.

http://af-tachkent.uz

https://www.facebook.com/AFTachkent

https://www.instagram.com/af.tachkent

https://t.me/AFtachkent

Реклама