Ўзбекистон | 09:40 / 15.10.2022
6019
3 дақиқада ўқилади

AhadMix Group 2022 йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати учун ёритиш ускуналарини тақдим этди

Компания IJF чироқ ва овоз бўйича райдерлари халқаро стандартларига мувофиқ тадбирни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлади.

Фото: AhadMix Group

6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 82 давлатидан 571 нафар дзюдочи унда иштирок этиш учун ариза топширган. Халқаро мусобақа IJF (International Judo Federation)нинг жаҳон регламенти асосида тайёрланган кўп функцияли Humo Arena мажмуасида ташкил этилди.

AhadMix Group жамоаси мамлакатимиздаги тарихий воқеаларнинг бир қисми эканлигидан фахрланади. Жамоа халқаро танловни техник қўллаб-қувватлашга масъул бўлди ва профессионал ёритиш ускуналари ва юқори сифатли LED экранларни ўрнатиш билан шуғулланди. Yastreb Sound ҳамкор компанияси мусобақани овоз ускуналари билан таъминлади. Таъкидлаш жоизки, иш сифати Дзюдо федерацияси мутахассислари томонидан баҳоланди ва текширилди, белгиланган халқаро стандартларга мувофиқлиги тасдиқланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, дзюдочиларимизнинг чиқишларини трибунадан томоша қилди. Шу куни республикага илк олтинни юртимиз спортчиси Давлат Бобонов олиб келди ва шахсан президент томонидан тақдирланди. Мусобақа Ўзбекистонга 90 кгдан 100 кггача бўлган вазн тоифаларида жами 2 та олтин медал келтирди

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этишда Миллий олимпия қўмитаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг хизматлари катта бўлди. Улар мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш ғоясини ҳимоя қилиб, мамлакатимиз халқаро миқёсдаги тадбирларни жаҳон қоидаларига мувофиқ ўтказишга қодирлигини исботлади.

AhadMix Group жамоаси мамлакатимизда йирик глобал тадбирларни ўтказиш муҳимлигини тушунади ва уларнинг биринчи даражали ташкил этилишига ҳисса қўшиш имкониятини юқори баҳолайди. Компания чемпионатнинг олтин медал соҳибларини чин юракдан табриклайди ва ташкилотчиларга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдиради.

AhadMix Group юқори сифатли ва ўз вақтида ишлаш тамойилларига амал қилади ҳамда ҳамкорлик ва янги лойиҳалар учун доимо очиқ.

Тадбирларни техник қўллаб-қувватлаш бўйича батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин: +998 (99) 880−91−19.

Instagram: @ahadmix_group
Facebook: fb.com/ahadmixgroup

Реклама ҳуқуқи асосида

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид