Ўзбекистон | 12:10 / 16.10.2022
11877
3 дақиқада ўқилади

17 октябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази 17 октябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 20-22 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

«Ўзгидромет» 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18–19 октябр кунларида республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғишини маълум қилганди.

Мавзуга оид