Россия Украина ҳудудига зарба беришда давом этяпти, бунда асосий қурол сифатида нисбатан арзон камикадзе-дронлардан фойдаланиляпти. Киевдагилар фикрича, улар Эрон томонидан етказиб берилган. Ҳарбий мутахассислар фикрига кўра, Россияда юқори аниқликдаги замонавий ракеталар захираси жуда чекланган.

Киевга ракета зарбалари оқибатлари. Фото: Getty Images

Россия қандай ракеталардан фойдаланяпти?

Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг, Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига ёппасига ракета ҳужуми уюштирди. Бунда фойдаланилган қурол тури бўйича саволлар юзага келди.

Мудофаа бўйича экспертлар таъкидлашича, Россия қуруқликдаги нишонларга қарши «ер-ҳаво» ракеталарини қўллаган, яъни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали ўққа тутилган. Бу эса зарбага мос келувчи қуроллар етишмаслигидан далолат беради.

«Сўнгги ҳужумларнинг диққатга сазовор жиҳати – ердаги нишонларга қарши турли ракеталардан фойдаланишнинг кўпайишидир. Ердаги нишонларга қарши қанотли ракеталарни қўллаш – фикримизга кўра, муаммонинг илдизи. Баъзи жойларда захиралар агар тугамаган бўлса, тобора камайиб бормоқда», – дейди Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг ҳарбий-коинот масалалари бўйича катта илмий ходими Дуглас Барри.

Таҳлил: Эрон дронлари Украина учун янги таҳдид. Ва ракеталар тақчиллиги аломати

Павел Аксенов, BBC Рус хизмати мухбири

Россия қанотли ракеталарнинг ўрнини босувчи қуролларни излаётгани аломатларидан бири – Эрон дронларидан Украинада тез-тез фойдаланаётганидир.

Эронликлар дрони Киев осмонида, 17 октябр. Фото: Reuters

Сентябр ойи ўрталаридан бошлаб, Украина осмонида «Геран-2» дронлари, сўнгги пайтларда эса уларнинг кичикроқ варианти «Геран-1» пайдо бўлди. Эронда ишлаб чиқарилган «Shahed-136» ва «Shahed-131» дронлари Россияда шундай номланади. Булар арзон ва нисбатан оддий бўлишига қарамай, узоқ масофага учиб, ердаги катта ва заиф стационар нишонларни уришга қодир.