21:14 / 11.11.2022
43877

Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди

Марказий банк томонидан ўрнатилган АҚШ долларининг расмий курси апрел ойи охиридан буён илк бор 11200 сўмдан ошди - бу йил бошидан буён сўмнинг 3,6 фоизга қадрсизланишидир. Евро эса бирданига 358,3 сўмга қимматлаган.

Ўзбекистон Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

АҚШ доллари курси 12,04 сўмга кўтарилган ва 12 206,9 сўмга етган. Бу 27 апрелдан буён максимум нуқта, ўшанда Америка валютаси 11 221,87 сўмни ташкил этганди.

11 ноябр куни тижорат банкларида Америка валютаси 11 250 сўм курсида сотилган. Сотиб олиш курси 11 140 сўмдан 11230 сўмгачани ташкил этган.

Йил бошидан буён миллий валюта 3,6 фоизга қадрсизланди. Таққослаш учун, 2021 йил якунларига кўра сўмнинг қадрсизланиши 3,1 фоизга тенг бўлганди.

Евро курси эса бирданига 358,29 сўмга кўтарилиб — 11 509,49 сўмни ташкил этган. Бу 22 июндан буён максимумдир, ўшанда Европа валютаси 11514,88 сўмдан сотилганди. Банкларда евро сотув курси 11151 сўмдан 12500 сўмгача, сотиб олиш курси эса — 10000 сўмдан 10950 сўмгача бўлмоқда.

Top