Хусусан, лойиҳада Жиноят кодексининг 278-моддасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:
«Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш»;
2) 278-модда тўртинчи қисмнинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилиши назарда тутилган:
«Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда иштирок этиш учун телекоммуникация тармоқлари ёхуд Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни тарқатиш;
3) 278-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилиши назарда тутилмоқда:
«Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф равишда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса –базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
- а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса –
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига қуйидаги мазмундаги ўзгартиришлар киритилиши таклиф қилинган:
Ушбу модданинг иккинчи қисм диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

















