Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда реклама шаклидаги спам-қўнғироқлар учун жарима жорий этилди
Спам қўнғироқ — мижознинг розилигисиз унга қўнғироқ қилиб, турли товарлар ва хизматларни таклиф этиш.
Россияда спам-қўнғироқлар ва кредитларнинг тўлиқ қиймати кўрсатилмаган реклама учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди, тегишли қонун президент Владимир Путин томонидан имзоланди.
Спам қўнғироқ — мижознинг розилигисиз унга қўнғироқ қилиб, турли товарлар ва хизматларни таклиф этиш.
Энди бундай қонунбузарлик учун фуқаролар 10-20 минг рублгача (1,3 млн – 2,7 млн сўм), мансабдор шахслар 20-100 минг рублгача (2,7 млн – 13,6 млн сўм), юридик шахслар 300 мингдан 1 миллион рублгача (41 млн – 137 млн сўм) жарима тўлайди.
«Спам-қўнғироқлар амалиёти компаниялар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, кредит ва микромолия ташкилотлари ўртасида кенг тарқалган бўлиб, унинг асосий мақсади фуқарога маълумотни тўлиқ эмас, балки қисман бериш орқали ноқонуний бойишдир», дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, қонун билан кредитнинг фоиз ставкалари, тўлиқ қиймати тўғрисидаги маълумотларни бир хил шрифт ўлчамида тақдим этмаслик учун ҳам жавобгарлик жорий этилди. Ушбу талабни бузганлик учун компаниялар учун жарима 600 мингдан 1,6 миллионгача, мансабдор шахслар учун - 40-100 минг рублни ташкил қилади.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
22:42 / 18.01.2026